🎥 Видеорепортаж: Дўстлик туманида ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар давом этмоқда
2026-06-22 09:15:00 / Янгиликлар
Дўстлик туманида ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш борасида амалий ишлар давом этмоқда.

Жумладан, Манас маҳалласида 114 нафар ишсиз ёшга бир гектардан ер майдони ажратилган. Бугунги кунда 30 нафардан ортиқ ёш арпа ҳосилини йиғиштириб олиб, бўшаган майдонларга қовун, тарвуз, мош ва бошқа такрорий экинларни экишга киришган.
Бу каби ташаббуслар ёшлар бандлиги ва даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг.
