Жиззах вилоятида қурилиш соҳаси изчил ривожланмоқда
2026-06-17 08:50:00 / Янгиликлар

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,1 мингтага ошгани соҳадаги барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Жиззах вилоятида қурилиш соҳасида 1 минг 237 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатаётгани қайд этилган.
Сўнгги йилларда вилоятда аҳоли учун замонавий турар-жойлар барпо этиш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сонининг ортишига, янги иш ўринлари яратилишига ҳамда ҳудуд иқтисодий салоҳиятининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
Мутахассислар фикрича, қурилиш тармоғидаги фаолликнинг ошиши вилоятда инвестиция муҳитини яхшилаш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
