Жиззахлик спортчи аёллар “Аёллар спорт олимпиадаси”нинг республика босқичида муносиб натижаларни қайд этишди
2026-06-17 08:00:00 / Янгиликлар
Олимпия шаҳарчаси жамоавий спорт турлари мажмуасида "Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси" мусобақасининг республикаси босқичи доирасида 18 ёшдан 30 ёшгача ҳамда 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар иштирок этишди.

Вилоятимиздан қатнашган зарбдорлик Паризод Эргашева стол тенниси туридан 18-30 ёш тоифасида, енгил атлетикадан 16-30 ёш тоифасида 60 метрга югуриш бўйича Шароф Рашидов туманидан Рухшона Хазратова, 30 ёшдан юқори аёллар ўртасида 100 метрга югуриш бўйича Жиззах шаҳар иштирокчиси Наргиза Абдуазимовалар фахрли 3-ўринни эгаллашди.






