Долзарб 90 кун: Жиззахдаги мактабларга спорт ва мусиқа анжомлари ва бадий китоблар топширилмоқда
2026-06-16 14:00:00 / Янгиликлар

Ёшларнинг маънавий ва жисмоний камолотини қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу эзгу ташаббус доирасида АТ Алоқабанк Жиззах ҳудудий хизмат кўрсатиш маркази томонидан Зомин туманидаги 73-сонли умумтаълим мактабига бадиий адабиётлар, стол тенниси жиҳозлари ҳамда турли спорт анжомлари топширилди.
Мазкур хайрия акцияси ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шароитларни янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Таълим маскани жамоаси кўрсатилаётган эътибор ва амалий кўмак учун миннатдорлик билдириб, тақдим этилган китоблар ва спорт жиҳозлари ёшларнинг билим ва салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Вилоят ҳокими ташаббуси билан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг маънавий-маърифий ҳамда жисмоний ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
