Жиззахда “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида югуриш марафони ўтказилди
2026-06-16 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун эрта тонгдан марказий кўчалар бўйлаб “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида югуриш марафони ташкил этилди.

Мазкур марафонда фаол ёшлар, спорт ихлосмандлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Марафон давомида иштирокчилар юқори кайфият ва кўтаринки руҳда белгиланган масофани босиб ўтиб, жисмоний фаоллик ва бирдамлик намунасини намойиш этдилар.






