Видеорепортаж: Дўстлик туманида ғалла ўрими мавсумига старт берилди
2026-06-01 09:25:00 / Янгиликлар
Дўстлик туманида 2026 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли донни йиғиб-териб олиш ишлари бошланди.

Жорий йилда туманда 14 минг 700 гектар майдонга ғалла экилиб, 150 минг тоннадан ортиқ ҳосил етиштириш режалаштирилган.
Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 22 та ўрим отряди шакллантирилиб, уларга 65 та замонавий комбайн бириктирилди. Шунингдек, ҳосил ташиш ишларига 300 га яқин транспорт воситаси жалб этилмоқда.
Ғалла ўримини биринчи бўлиб Умрзоқ Маматқулов фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси таркибидаги “Иноятулла” фермер хўжалиги бошлаб берди. Айни пайтда дон ўрими замонавий техника ёрдамида жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Фермерларнинг меҳнати самараси ўлароқ айрим майдонларда ҳар гектардан ўртача 90 центнергача ҳосил олинмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
