Жиззах вилояти хориждан кўчиб келаётганлар учун янги имкониятлар ҳудуди бўлмоқда
2026-06-01 08:30:00 / Янгиликлар

Миллий статистика қўмитасининг 2026 йилнинг январь-март ойлари бўйича маълумотларига кўра, Ўзбекистонга доимий яшаш учун 721 нафар хорижлик фуқаро кўчиб келган.
Кўчиб келиш тенденциялари Статистик таҳлилларга кўра, юртимизга кўчиб келаётганларнинг асосий қисми Россия (34,1%), Қозоғистон (19,7%) ва Тожикистон (12,2%) давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Бу эса Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб, хорижлик фуқаролар учун жозибадор манзилга айланиб бораётганини англатади.
Жиззах вилоятига жорий йилнинг биринчи чорагида 5 нафар хорижлик фуқаро доимий яшаш учун кўчиб келган.
Вилоятимизда ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, саноат зоналарида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган фаол ишлар, шунингдек, инфратузилманинг яхшиланиши хориждан келаётган мутахассислар ва ишбилармонлар учун муҳим омиллардан бирига айланиши мумкин.
Жиззах ўз имкониятлари билан нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик фуқаролар учун ҳам тинч, хавфсиз ва истиқболли яшаш ҳамда фаолият юритиш масканига айланиш сари дадил қадам ташламоқда.
