Жиззахда "Run For Life – Jizzakh 2026" хайрия марафони бўлиб ўтди
2026-06-01 08:10:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани, Шодлик кўчаси бўйлаб "Ҳар бир қадам ҳаётни сақлаб қолади" шиори остида ўқувчилар ташаббуси билан ташкил этилган хайрия марафонида иштирокчилар 3 километрлик ҳамда 6 километрлик масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтиш учун ўзларининг жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказдилар.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.
