Видеорепортаж: Зарбдор туманида пилла терими мавсуми бошланди
2026-05-14 08:35:00 / Янгиликлар
Зарбдор туманида жорий йилги пилла терими мавсумига расман старт берилди. Дастлабки терим ишлари Тараққиёт маҳалласидаги хонадонларда ташкил этилди.

Мавсумнинг илк кунлариданоқ маҳалла аҳолиси, айниқса хотин-қизлар фаол иштирок этиб, уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатмоқда. Хонадонларда парвариш қилинган ипак қуртларидан сифатли пилла етиштирилмоқда.
Туманда жами 2 202 қути ипак қурти парваришланиб, жорий мавсумда 182 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.
Ҳозирда ипак қуртлари 16 та марказлашган пиллахона ва 410 та хонадонда парвариш қилинмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
