Видеорепортаж: Мирзачўлда пиллачиликда дастлабки юқори натижалар қайд этилмоқда
2026-05-13 09:10:00 / Янгиликлар
Мирзачўл тумани “Мирзадала” маҳалласидаги марказлашган қуртхонада 20 нафар касаначи хотин-қиз томонидан 20 қути ипак қурти парваришланиб, 2026 йил пилла ҳосили учун белгиланган 1 тонна пилла хомашёси режаси вилоятда биринчилардан бўлиб бажарилди.

11 май ҳолатига кўра, 1 тонна 70 килограмм пилла топширилиб, режа 107 фоизга бажарилди. Ҳар бир қутидан ўртача 53,5 килограммдан ҳосил олинди.
Тадбирда пиллачилик соҳасини ривожлантириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, “РАМИЗА СИЛК” МЧЖ томонидан касаначи хотин-қизларга ҳар бир килограмм пилла учун 60 минг сўмдан нақд пул ва адрас матолари топширилди. Мирзачўл тумани ҳокими томонидан эса пиллакор хотин-қизлар учун саёҳат ташкил этилиши маълум қилинди.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
