Видеорепортаж: Шароф Рашидов туманида пилла терими бошланди
2026-05-12 16:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туманида жорий йилги пилла терими мавсумига старт берилди.

Дастлабки терим ишлари “Қораёнтоқ” маҳалласидаги хонадонларда ташкил этилди.
Мавсумда маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизлар фаол иштирок этиб, ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатмоқда. Хонадонларда парвариш қилинган ипак қуртларидан сифатли пилла ҳосили олинмоқда.
Туманда жами 2767 қути ипак қурти парваришланиб, 150 тонна пилла етиштириш режалаштирилган. Шунингдек, пиллачилик орқали 8 мингдан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
