Видеорепортаж: Зафарободда янгиланган тиббиёт бўлими очилди
2026-05-12 15:00:00 / Янгиликлар
Зафаробод туманида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлими тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман раҳбарлари, нуронийлар ва тиббиёт ходимлари иштирок этди. Туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов яратилган шароитлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Таъмир жараёнида бинолар янгиланиб, иситиш тизими модернизация қилинди, гелиоколлекторлар ўрнатилди. Палаталар ва даволаш хоналари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.
Янги шароитлар туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтирди.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
