Видеорепортаж: Зоминда хотин-қизлар тадбиркорлигида Моҳира Юлдашева сингари инсонлар муваффақият ташаббус ва янги имкониятлар тимсолига айланмоқда
2026-05-07 10:00:00 / Янгиликлар
Зомин туманида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.

Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Моҳира Юлдашева ана шундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, “Моҳира пардалари” бренди остида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган. У нафақат ўз даромадини оширмоқда, балки бошқа хотин-қизлар учун ҳам иш ўринлари яратмоқда.
18 йиллик тажрибага эга тадбиркор бугунги кунда ишсиз хотин-қизларни касбга ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўплаб аёллар янги имкониятларга эга бўлмоқда.
Бу каби ташаббуслар аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва фаровон турмушини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
