Видеорепортаж: Жиззахдан Ҳаж сафарига зиёратчилар кузатилди
2026-05-06 09:15:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Саудия Арабистони билан келишувлар натижасида юртимиз фуқаролари учун Ҳаж ибодатини адо этиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззах вилоятида ҳожиларни кузатиш маросими ташкил этилиб, жами 13 та гуруҳда 650 нафар юртдошимиз сафарга йўл олди. Жиззах шаҳридаги Қалия масжидида 350 нафар зиёратчи тантанали равишда кузатилди.
Зиёратчилар аввал Тошкент орқали Мадина шаҳрига йўл олиб, у ерда 30 кун давомида ибодатларни адо этадилар. Сафар иштирокчилари учун барча зарур шароитлар яратилган.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
