Видеорепортаж: Жиззахда мини футбол мусобақаси ўтказилди
2026-04-22 08:40:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида спортни оммалаштиришга қаратилган ишлар доирасида Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ташаббуси билан мини футбол мусобақаси ўтказилди.

Унда бошқарма, Ғазначилик, Пенсия жамғармаси ҳамда шаҳар ва туманлар бўлимларидан жами 16 та жамоа иштирок этди.
Мусобақани бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Беҳзоджон Ахмедов очиб берди. Қизғин беллашувлар якунига кўра, 1-ўринни Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жамоаси, 2-ўринни Шароф Рашидов тумани бўлими, 3-ўринни эса Ғазначилик бошқармаси жамоаси қўлга киритди.
Шунингдек, Зафаробод тумани жамоаси фаол иштироки учун тақдирланди. Мусобақа ходимлар ўртасида жамоавийлик ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
