Видеорепортаж: Ғаллаоролда картошка етиштириш ишлари жадал давом этмоқда
2026-04-22 08:30:00 / Янгиликлар
Ғаллаорол туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш доирасида картошка экиш ишлари изчил давом этмоқда.

“Жаҳонгир”, “Икром Махмудов”, “Дурдона Баходир” ва “Шерқангли шарбатлари” фермер хўжаликларида “Аризона” ҳамда “Эсма” навлари агротехник талаблар асосида экилаётир. Мутахассислар бу навлар ҳудуд шароитига мос бўлиб, юқори ҳосил беришини таъкидламоқда.
Ушбу ишлар маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
