Жиззахлик спортчи Осиёда олтин медални қўлга киритди
2026-04-20 08:00:00 / Янгиликлар

Ушбу нуфузли мусобақада жиззахлик, Фориш тумани вакили Чингиз Чўлиев юксак маҳорат ва кучли иродасини намоён этди.
У “Scratch” дастурида Жанубий Корея, Япония ва Хитой каби кучли рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу ютуқ нафақат спортчининг шахсий зафари, балки бутун Жиззах вилояти учун ҳам катта ифтихор манбаидир.
Чингиз Чўлиевнинг ушбу ғалабаси юртимизда, айниқса Жиззахда вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоевнинг спорт соҳасига қаратаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ва ёшларга берилаётган имкониятларнинг амалий самараси сифатида баҳоланмоқда.
Бугунги кунда вилоятда ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш ва халқаро майдонларда муносиб иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чингиз Чўлиевнинг муваффақияти эса бошқа ёшлар учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
