Зафаробод тумани ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинари ўтказилди
2026-04-08 15:00:00 / Янгиликлар

Тадбир доирасида ҳокимлик ходимларининг 2026 йилда этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди. Семинарда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, унга қарши курашиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, иштирокчиларга давлат органлари, жумладан маҳаллий ҳокимият органларида айрим мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Семинар давомида бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, коррупция иллатини бартараф этиш йўналишлари юзасидан ҳам тушунчалар берилди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги
Коррупцияга қарши ички назорат шуъбаси
