Видеорепортаж: Дўстликда чигит экиш ишлари жадал бошланди
2026-04-01 14:00:00 / Янгиликлар
Дўстлик туманида 377 нафар фермер томонидан 13 минг гектар майдонга қўшқатор усулида чигит экиш режалаштирилган.

Илғор агротехнологиялар асосида жорий мавсумда ҳар гектардан ўртача 54 сентнер ҳосил олиш ва 70 минг тонна пахта етиштириш мақсад қилинган.
“Қамбар Шароф” фермер хўжалигида ўтказилган семинарда ер тайёрлаш, сифатли уруғлик ва замонавий техникалардан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Айни пайтда айрим хўжаликларда чигит экиш ишлари бошланиб, агротехник тадбирлар изчил олиб борилмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
