Жиззах вилоятига доимий яшаш учун 12 нафар хориждан кўчиб келди
2026-04-01 13:00:00 / Янгиликлар

Уларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Тожикистондан келган бўлиб, мамлакатда доимий яшашни танлаганлар сони йил давомида барқарор сақланган.
Статистик маълумотларга кўра, Жиззах вилоятига 12 нафар хорижий давлат фуқароси доимий яшаш учун келган.
Бу кўрсаткич Навоий вилояти билан бир хил бўлиб, Бухоро (11 нафар), Хоразм (7 нафар), Қашқадарё ва Самарқанд (2 нафардан), Наманган (1 нафар) вилоятларига нисбатан юқорироқдир.
Мутахассислар фикрича, Жиззах вилоятининг қулай географик жойлашуви, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги имкониятлар, шунингдек, инфратузилманинг босқичма-босқич яхшиланиб бораётгани ҳудудга кўчиб келиш кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Бу эса вилоятнинг инвестициявий ва ижтимоий жозибадорлиги ортиб бораётганини кўрсатади.м
