Пекинда Жиззах вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдим этилди
2026-03-30 08:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти делегацияси Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонасида 50 дан ортиқ хитойлик инвесторлар иштирокида бизнес форум ўтказди.

Форумда қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, логистика ва қурилиш материаллари соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоятнинг инвестицион салоҳияти ҳамда саноат зоналари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.
Тадбир доирасида B2G форматдаги учрашувлар ҳам ташкил этилиб, инвесторлар билан аниқ лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилди.



