Жиззах делегацияси Хитойда йирик саноат компаниялари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
2026-03-30 08:00:00 / Янгиликлар
Хитой Халқ Республикасининг Хэнань провинцияси, Чжэнчжоу шаҳрида 20 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Жумладан, “ZMJ Holding”, “Henan Sichuan Group”, “Henan Shangfa Valve Co., Ltd”, “Henan Sifangda Superhard Materials Co., Ltd”, “Zhengzhou Handu Pharmaceutical Group”, “SAIC Motor” каби нуфузли корхоналар билан музокаралар олиб борилди.
Учрашувлар давомида металлургия саноати, ақлли ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш, шунингдек, конларни қазиб олиш ва қайта ишлаш технологиялари соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мазкур компанияларга Жиззах вилоятининг инвестицион салоҳияти ва мавжуд имкониятлари тақдим этилди. Музокаралар якунида хорижий инвесторларни Жиззах вилоятига жалб этиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.





