Жиззах шаҳрида марказий ичимлик суви тармоқлари босқичма-босқич янгиланмоқда
2026-03-28 09:30:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳрида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида фойдаланиш муддати ўтган 27,4 км ҳамда 12,5 км узунликдаги магистрал ичимлик суви тармоқлари Туркиянинг “Файсел” компанияси томонидан босқичма-босқич янгиланмоқда.
Бугунги кунга қадар қарийб 26,5 км марказий тармоқлар янгидан ётқизилди. Қурилиш-монтаж ишлари белгиланган жадвал асосида изчил давом эттирилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, лойиҳа тўлиқ якунлангач, 150 минг нафар аҳоли тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминланади.
Шу билан бирга, тизимдаги мавжуд йўқотишлар кескин камаяди.
