Жиззахда "InfoTeach — 2026" республика форуми бўлиб ўтди
2026-03-28 09:00:00 / Янгиликлар
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида республика форумининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда 600 нафарга яқин информатика фани ўқитувчилари иштирок этди.
Унда Рақамлаштириш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан ташриф буюрган тренерлар томонидан форум дастурида белгиланган мавзулар юзасидан амалий семинарлар бўлиб ўтди.
Семинар давомида педагоглар фаолияти давомида қўллайдиган дастур ва платформалар, сунъий интелектдан самарали фойдаланиш ва стартап лойиҳалар яратиш каби мавзуларда ўзаро фикр алмашдилар.
Форумда фаол иштирок этган педагогларда ваучерлар, сертификат ва ташаккуромалар топширилди.
