Жиззахлик спортчи Олимпия рейтингида ўзидан юқори бўлган спортчилар устидан ғалаба қозониб чемпион бўлди
2026-03-27 08:00:00 / Янгиликлар
24-31 март кунлари Туркия давлати Анталия шаҳрида ПараТаэквондо бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Унда Жиззах вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби шуғулланувчиси Қудратилла Суннатов (-75 кг) барча рақиблари устидан ишончли ғалабаларга эришиб мусобақа ғолибига айланди.
Спортчи Олимпия рейтингида ўзидан юқори бўлган спортчилар устидан ғалаба қозонди. У мусобақадан сўнг Олимпия рейтингида 17- ўриндан 13- ўринга кўтарилди.
