Жиззахда Наврўз сайиллари кенг нишонланмоқда
2026-03-21 18:00:00 / Янгиликлар
Бугун юртимиз бўйлаб Наврўз айёми кенг нишонланмоқда. Жиззах вилоятининг асосий байрам тантаналари “Ёшлар” шаҳарчасида ўтказилмоқда.

Ҳудудда миллий ўтовлар, ҳунармандчилик кўргазмалари ва баҳорий таомлар намойиши ташкил этилди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоев байрам сайли билан танишиб, барчани байрам билан табриклади.
Байрам дастурлари доирасида концертлар, миллий спорт ўйинлари ва халқ сайиллари ўтказилмоқда.









