Видеорепортаж: Арнасойда уй-жой ва қурилиш соҳасида ихтисослашган кичик корхона ишга туширилди
2026-03-18 09:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти Арнасой туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманнинг “Бахтли” маҳалласида яшовчи тадбиркор Халима Ўролбоева томонидан амалга оширилган ташаббус эътиборга молик. Тадбиркор ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхона ташкил этиб, замонавий ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйди.
“Yasmeen buildpoint” масъулияти чекланган жамияти томонидан уй-жой ва қурилиш соҳасида кенг қўлланиладиган термопанел, термотравертин ҳамда эгилувчан тош қоплама — “гибкий камень” маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
