Арнасойда Жиззах вилояти ҳокими “Boshiran” компанияси вакиллари билан лойиҳаларни муҳокама қилди
2026-03-12 10:00:00 / Янгиликлар

Маълум қилинганидек, компаниянинг Арнасой туманида фаолият бошлаши вилоят ҳокимининг ташаббуси билан амалга оширилган бўлиб, бу ҳудудда инвестиция муҳитини кенгайтиришга хизмат қилади.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, ип-калава ишлаб чиқариш, томчилатиб суғориш технологиялари, агротехника хизмати, пахта териш комбайнларини йиғиш ва сервис хизмати ҳамда суюлтирилган минерал ўғитлар ишлаб чиқариш каби лойиҳалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов томонидан инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар тақдим этилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоев эса Чен Ён ҳамда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев билан онлайн мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.



