Жиззахлик дзюдочи Анталия шоҳсупасида
2026-03-11 09:00:00 / Янгиликлар

Мусобақада 22 та давлатдан 500 нафардан зиёд ёш дзюдочилар 16 та вазн тоифаси бўйича татамига чиқиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Беллашувларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, жамоамиз 3 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Қувонарлиси, қизлар ўртасидаги 40 килограмм вазн тоифасида Жиззах вилояти вакили Ирода Сирожиддинова барча рақибларидан устун келиб, мусобақа ғолиби бўлди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади.
Ғолиб дзюдочимиз шарафига Анталия татамисида Ватанимиз мадҳияси баралла янгради. Бу натижа нафақат спортчимиз, балки Жиззах вилояти спорт мактаби учун ҳам катта ютуқ бўлди.
