Маҳалла ва тадбиркорлик ривожига хизмат қилаётган Жиззахлик фидойи солиқчи
2026-03-11 08:15:00 / Янгиликлар

Бу борада ўз фаолияти ва ташаббускорлиги билан ажралиб тураётган ходимлардан бири — Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани солиқ инспекцияси ходими Гавҳар Исақовадир.
У ўз фаолияти давомида ўзига бириктирилган “Янги ҳаёт” ва “Самарқанд қудуқ” маҳаллаларида солиқ маъмурчилигини самарали йўлга қўйиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Мазкур ҳудудларда бугунги кунда 1300 нафар жисмоний шахс, 40 та юридик шахс ҳамда 80 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолият юритмоқда.
Тизимли ёндашув ва амалий ишлар натижасида белгиланган солиқ тушумлари ортиғи билан бажарилди. Шунингдек, қўшимча манбалар аниқланиб, маҳаллалар иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилаётган янги иш ўринлари яратилди.
Мутахассиснинг маҳаллалар билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари тадбиркорлар сонини кўпайтириш, солиқ қарздорлигини қисқартириш ҳамда маҳалла бюджети даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда Гавҳар Исақова каби фидойи солиқ ходимлари жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади. Уларнинг билим ва масъулияти, халқ билан яқин мулоқотда иш олиб бориши маҳаллалар фаровонлиги ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
