Видеорепортаж: Жиззахда “Inno” технопарки иш бошлади
2026-03-07 12:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятидаги “Янги Ўзбекистон” массивида Ўзбек–Венгрия “Инно” илмий технопарки фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида соҳа мутахассислари ва венгриялик ҳамкорлар иштирок этиб, технопарк икки давлат ўртасидаги технологик ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.
Тадбир доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Венгриянинг Обуда университети, Жиззах политехника институти ҳамда Тошкент кимё-технология институти ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Технопарк илмий тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
