Жиззах вилоятида жамоат транспортини такомиллаштириш ва бу борада аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди
2026-03-03 14:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда, шаҳар туман ҳокимлари соҳа мутахассислари ва жойлардан масъуллар ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.
Унда соҳадаги мавжуд камчиликлар, аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари атрофлича муҳокама қилинди.
Бугунги кунда вилоятнинг 1,5 миллион нафар аҳолисидан 402 минг нафари, яъни 26,8 фоизи жамоат транспорти хизматидан фойдаланмоқда.
Ўтган йили Жиззах шаҳрига 101 та янги автобус олиб келиниб, жамоат транспортида брутто-шартнома асосида электрон тўлов тизими жорий этилди. Ушбу тизимга кўра, транспорт картаси орқали тўлов амалга оширилганда 30 фоизлик чегирма, бир соат ичида иккинчи марта фойдаланилганда 50 фоизлик чегирма, учинчи марта автобусга чиқилганда эса бепул юриш имконияти яратилди.
Мазкур тизим Жиззах шаҳридаги барча 34 та маҳалла ва шаҳарга туташ Шароф Рашидов туманидаги 12 та маҳаллада жорий этилган. Амалдаги тартибга кўра, шаҳар автобуслари шаҳар ҳудудидан 2 километргача чиқиши мумкин. Шу асосда туманнинг яна 19 та маҳалласини қамраб олиш имконияти мавжуд.
Вилоят ҳокими Транспорт бошқармасига тижорат банклари билан ҳамкорликда ташаббускор тадбиркорларни жалб этиб, зарур автобусларни олиб келиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди. Бу орқали қўшимча 65 та маҳаллада жамоат транспорти хизмати яхшиланиши кутилмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, вилоятдаги 120 та маҳаллада автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Уларда асосан микроавтобус ва “Дамас” транспорт воситалари хизмат кўрсатмоқда. Яна 3 та маҳаллада енгил такси орқали қатнов таъминланган.
Йиғилишда вилоятдаги барча 304 та маҳаллада қайта хатлов ўтказиш, аҳоли фикрини ўрганиш ва алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, чекка туманларни марказлар билан боғловчи йўналишларни қисқартирилган ва тезлаштирилган маршрутларга айлантириш, туризм объектлари ва зиёратгоҳларга жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Жамоат транспорти самарадорлиги бекатлар ҳолати билан бевосита боғлиқ. Ҳозирда вилоят бўйича 535 та автобекат мавжуд бўлиб, уларнинг 331 таси Автомобиль йўллари ташкилотлари, 174 таси тадбиркорлар, 30 таси эса шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари балансида.
Ўрганишлар натижасида қатор бекатлар талаб даражасида эмаслиги аниқланди. Жиззах шаҳридаги 86 та бекатнинг асосий қисми тартибга келтирилган бўлса-да, 30 таси ҳалигача таъмирталаб. Қатор туманларда ҳам бекатлар ёмон аҳволда ёки умуман мавжуд эмас.
Айрим жойларда бекатлар тадбиркорлик мақсадларига мослаштирилиб, йўловчилар учун кутиш жойлари ёпиб қўйилган. Шунингдек, автобуслар тўхташи учун “карман”лар йўқлиги, ногиронлиги бўлган шахслар учун шароит яратилмагани ҳам танқид қилинди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Шуҳрат Джураевга ҳокимлар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузиб, барча бекатларни қайта хатловдан ўтказиш, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини таҳлил қилиш ва аниқ таклифлар киритиш вазифаси юклатилди.
Йиғилишда, жамоат транспорти фақат қатнов воситаси эмас, балки аҳоли кайфияти ва турмуш даражасига таъсир кўрсатувчи муҳим ижтимоий хизматлиги таъкидланди. Мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш орқали вилоят аҳолиси учун янада қулай ва самарали транспорт т



