Зарбдор тумани ҳокимлигида Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан семинар-тренинг ташкил этилди
2026-02-27 07:55:00 / Янгиликлар

Тадбир доирасида 2026 йилда этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилди. Семинарда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, унинг олдини олиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, давлат органлари, жумладан маҳаллий ҳокимият идораларида айрим мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, жамиятда ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида тушунчалар берилди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги
Коррупцияга қарши ички назорат шуъбаси
