Видеорепортаж: Жиззах вилоятида Жанубий Корея компанияси билан “Яшил макон” доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
2026-02-27 09:30:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида вилоятда “Яшил макон” умуммиллий дастури асосида қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан икки томонлама Англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум вилоятда экологик барқарорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ҳамда инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни ўз ичига олади.
Хусусан, ҳамкорлик доирасида қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасига мослаштирилган замонавий дронларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, чорвачилик тармоғини ривожлантириш, аҳолига етказиб берилаётган ичимлик суви сифатини яхшилаш, йил давомида яшилликни сақлаб турувчи замонавий “Ботаника боғи” ҳамда янги яшил ҳудудларни барпо этиш каби лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ушбу лойиҳаларни Осиё тараққиёт банки грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
