“Янги Жиззах” – бу шунчаки қурилиш майдони эмас
2026-02-25 09:00:00 / Янгиликлар

Шу асосда 2026 йил 30 январда Президентнинг “2026–2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–35-сонли қарори қабул қилиниб, аниқ “йўл харитаси” тасдиқланди.
Қарорга кўра, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани туташ ҳудудда 40 гектар майдонда “Янги Жиззах” шаҳарчаси барпо этилади. Лойиҳа доирасида 50 та кўп қаватли уй (1200 хонадон), 1680 ўринли мактаб, 200 қатновли поликлиника, 280 ўринли МТТ ва 21 та давлат идораси учун ягона маъмурий бино қурилади. Шунингдек, 10 км айланма йўл ва ягона жамоат транспорти тизими йўлга қўйилади.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида “D-052” Даштобод–Зомин–Бахмал–Ғаллаорол автомобиль йўлини реконструкция қилиш учун Ислом тараққиёт банки маблағлари жалб этилмоқда. Жами 143 км ҳудудий ва 30 км маҳаллий йўллар таъмирланади. Шу билан бирга, D-048 ва D-051 йўлларининг айрим қисмлари қайта қурилиб, шаҳарда тирбандликларни камайтириш учун 10 км айланма йўл барпо этилади.
Ижтимоий соҳа ҳам эътибордан четда эмас. Жаҳон банки иштирокида Шароф Рашидов туманидаги 9 та маҳаллада мактаб, МТТ, тиббиёт муассасалари, ички йўллар, сув ва электр тармоқлари янгиланади.
Шунингдек, Жиззах шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотининг қуввати 30 минг м³ дан 80 минг м³ га оширилади. “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида эса 10 минг м³ қувватли кимёвий оқова сув тозалаш иншооти қурилиб, саноат корхоналари фаолияти кенгайтирилади.
Умуман, “Янги Жиззах” ва инфратузилма лойиҳалари вилоятни замонавий агломерацияга айлантириш, инвестиция ва иш ўринларини кўпайтиришга хизмат қилади.
