Пахтакор туман ҳокимлигида коррупцияга қарши ўқув семинари ўтказилди
2026-02-18 08:00:00 / Янгиликлар

Семинар давомида 2026 йилда этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилди. Унда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, унга қарши курашиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, давлат органлари, жумладан маҳаллий ҳокимият идораларида айрим мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда коррупция иллатини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида атрофлича тушунчалар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шуъбаси томонидан бундай ўқув тадбирлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.
