Фориш туман ҳокимлигида коррупцияга қарши ўқув семинари ўтказилди
2026-02-17 08:00:00 / Янгиликлар

Семинар доирасида 2026 йилда этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди. Унда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, унга қарши самарали курашиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, давлат органлари, жумладан маҳаллий ҳокимият идораларида айрим мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, ушбу иллатни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида тушунчалар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шуъбаси томонидан бундай ўқув тадбирлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.
