Видеорепортаж: Жиззах вилоятини жадал ривожлантириш бўйича янги қарор амалда
2026-02-18 09:20:00 / Янгиликлар
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “2026–2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ҳудудни барқарор ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш устувор вазифалар этиб белгиланди.
Шунингдек, саноат, тадбиркорлик, инфратузилма ва хизматлар соҳасини кенгайтириш орқали ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Қарор доирасида Жиззах вилоятини ҳар томонлама илғор ҳудудга айлантириш, унинг янги қиёфасини шакллантириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
