Видеорепортаж: Жиззахда йўл инфратузилмаси ривожлантирилади
2026-02-18 09:10:00 / Янгиликлар

Қулай йўл тармоқлари мавжуд бўлган жойда иқтисодий ўсиш суръатлари ортиб, савдо алоқалари кенгаяди, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади.
Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2026–2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” қарорида ҳам транспорт масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, Жиззах шаҳридаги тирбандликни камайтириш мақсадида 10 километрли айланма йўл қуриш ташаббуси илгари сурилди.
Ушбу лойиҳа нафақат транспорт оқимини тартибга солиш, балки шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли учун қулайликлар яратишга хизмат қилади.
Вилоят аҳли бу ташаббусни катта мамнунлик ва ишонч билан қўллаб-қувватламоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
