Жиззахлик кадастр мутахассиси илғор деб эътироф этилди
2026-02-18 08:35:00 / Янгиликлар
Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Ғаллаорол тумани филиали кадастр муҳандиси Содиқов Пўлат январь ойи якунларига кўра ўз хизмат вазифаларини масъулият билан, сифатли ва белгиланган муддатларда бажаргани учун илғор кадастрчи сифатида муносиб эътироф этилди.

Хатлов ишлари натижаларига кўра, мутахассис бир ой давомида 116 та объектни хатловдан ўтказиб, уларни UZKAD ахборот тизимида фаоллаштиришга эришди. Бу эса ҳудудда ер ва мулк объектларини ҳисобга олиш тизимини янада тартибга солиш, маълумотлар базасининг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Мутахассисларнинг бундай фидокорона меҳнати соҳада самарадорликни ошириш, тартиб-интизом ва масъулиятни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Илғор ходимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ишлари келгусида ҳам изчил давом эттирилиши таъкидланмоқда.
Бу каби ютуқлар Жиззах вилоятида кадастр тизими фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
