Видеорепортаж: Жиззахда “Яшил шаҳарлар” лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилди
2026-02-13 10:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг PF-106-сон Фармонига мувофиқ “Яшил шаҳарлар” лойиҳаси доирасида халқаро учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят ва шаҳар раҳбарияти, шунингдек, Осиё тараққиёт банки, Kyung Hee университети ҳамда Sundosoft компанияси вакиллари иштирок этди.
Учрашувда “Жиззах шаҳри иқлим ҳаракатлари режасини ишлаб чиқиш орқали иқлимга мос шаҳар ривожланишини қўллаб-қувватлаш” йўналишидаги мастер-режа тақдим этилди, экологик барқарорлик, энергия самарадорлиги, яшил инфратузилмани ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига мослашув масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар келгусидаги устувор вазифалар юзасидан келишувга эришди.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
