ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси ўтказилади
2026-01-22 08:20:00 / Янгиликлар
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоевнинг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда 2026 йилда белгиланган устувор вазифалар жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинади.
Сессия 2026 йил 23 февраль куни соат 10:00 да Жиззах вилояти ҳокимлиги биносида бўлиб ўтади.
Сессия ишида оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.
