Видеорепортаж: Жиззахда хотин-қизлар бандлигига эътибор қаратилмоқда
2026-02-09 08:45:00 / Янгиликлар

Бу борада Фориш туманида ташкил этилган семинар-тренинг хотин-қизлар бандлигини таъминлашда яратилаётган янги имкониятлар ва эришилаётган амалий натижаларни муҳокама қилишга бағишланди.
Семинар-тренинг давомида қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни даромадли фаолиятга жалб этиш масалалари асосий мавзулардан бири бўлди. Хусусан, фермер ва уй хўжаликларида маҳсулдор паррандаларни етиштириш, чорвачиликнинг мазкур йўналишида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, паррандачилик соҳасининг қишлоқ хўжалигида тез даромад келтирувчи ва нисбатан кам харажат талаб қилувчи бизнес йўналиши экани таъкидланди.
📹 Батафсил видеолавҳада.
