Видеорепортаж: Жиззахда чорвачиликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2026-02-05 15:30:00 / Янгиликлар

Анжуманда чорвачилик тармоғини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, маҳсулот ҳажмини ошириш ва илғор тажрибаларни жорий этиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоевнинг соҳани қўллаб-қувватлаш ва барқарор ривожлантириш ташаббуслари алоҳида таъкидланди.
Тадбирда хорижий инвестициялар ва лойиҳаларнинг аҳамияти, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва фермерлар учун замонавий технологияларни ўзлаштириш имконияти қайд этилди. Иштирокчилар келгусида соҳани ривожлантириш, илғор тажрибаларни жорий этиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича фикр алмашдилар.
Анжуман иштирокчилари шунингдек Шароф Рашидов туманидаги “Чақмоқ” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. Ушбу фермер хўжалиги чорвачиликда илғор технологияларни жорий этишда намуна ҳисобланади.
Чорвачиликни ривожлантириш нафақат иқтисодий ўсиш, балки янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудларда ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
📹 Батафсил видеолавҳада.





