Видеорепортаж: Жиззахлик “Ўзбекистоннинг энг яхши олимаси” нуфузли мукофотига лойиқ деб топилган олимаси ҳақида
2026-01-26 08:20:00 / Янгиликлар

Олиманинг бугунги кунга қадар 400 га яқин илмий ишлари эълон қилинган бўлиб, улар орасида дарсликлар, ўқув-услубий ва электрон қўлланмалар, илмий мақолалар, шунингдек, ихтиролар ва патентлар алоҳида ўрин эгаллайди.
Профессор Зуҳра Яхшиеванинг илмий изланишлари асосан замонавий кимё фанининг долзарб йўналишлари, таълим жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш, ҳамда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш масалаларига қаратилган. Унинг илмий ишлари нафақат республика миқёсида, балки халқаро илмий журналларда ҳам мунтазам чоп этилиб, кенг илмий жамоатчилик томонидан эътироф этиб келинмоқда.
Олиманинг кўп йиллик самарали илмий ва педагогик фаолияти, ёш тадқиқотчиларни тайёрлашдаги хизматлари ҳамда фан тараққиётига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, у 2024–2025 йиллар давомида “Ўзбекистоннинг энг яхши олимаси” нуфузли мукофотига лойиқ деб топилди. Мазкур эътироф профессор Зуҳра Яхшиеванинг илмий мактаби, тадқиқотларининг долзарблиги ва амалий аҳамиятга эгалигини яна бир бор тасдиқлайди.
📹 Батафсил видеолавҳада.
