Видеорепортаж: Жиззах вилояти ҳокими фуқаролар мурожаатларини шахсан қабул қилди
2026-01-24 22:20:00 / Янгиликлар

Қабул давомида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келиб тушган фуқаролар мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Ҳар бир масала юзасидан масъул ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари белгиланди, айрим мурожаатлар бўйича эса тезкор амалий ёрдам кўрсатилди.
Таъкидлаш жоизки, қарийиб 10 соат давом этган қабул жараёнида 100 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларнинг кўпи жойида ҳал этилди.
Қолган масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларни самарали ҳал этиш ҳамда фуқаролар билан давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.



