Вилоятда “Коррупцияга қарши курашиш” ойлигига старт берилди
2025-12-11 08:00:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарори ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши мажлисининг 2025 йил 14 ноябрдаги 28-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2025 йил 6 декабрдаги 329-3-0-Ф/25-сонли фармойиши асосида вилоятда “Коррупцияга қарши курашиш” ойлигига старт берилди.

Мазкур “Коррупцияга қарши курашиш” ойлигида порахўрликни олдини олиш, унга олиб борувчи омилларга қарши курашиш, коррупция ҳолатларини таҳлил этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка қаратилган профилактик ва тарғибот тадбирлари, шунингдек, ижтимоий сўровномалар ўтказиш режалаштирилган.
