Видеорепортаж: Янгиобод туманидаги Маданият маркази янгидан қад ростлади
2025-11-28 09:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида жойлашган 37-сон Маданият маркази тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди ва замонавий кўринишга эга бўлди.

1976 йилда барпо этилган ушбу маскан йиллар давомида эскириб, фойдаланиш учун ноқулай ҳолатга келиб қолган эди. Олиб борилган кенг кўламли таъмирлаш ишлари натижасида бино фасади янгиланди, ички қисми модерн талаблар асосида реконструксия қилинди, саҳна жиҳозлари, ёритиш тизимлари ва замонавий техник воситалар билан тўлиқ таъминланди.
Янгидан фойдаланишга топширилган марказ эндиликда аҳоли учун маданий-маърифий тадбирлар, ижодий лойиҳалар ва ёшлар фаолиятига кенг имконият яратади.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
