“UZ CHASYS” МЧЖ ва “UzSungwoo” МЧЖларнинг очиқ савдо жараёнлари юзасидан ахборот
2025-06-10 19:30:00 / Янгиликлар

Давлат активлари агентлигининг жорий йил 24 апрелдаги “UZ CHASYS” МЧЖ ва “UzSungwoo” МЧЖ устав капиталларидаги давлат улушини очиқ савдо жараёнлари бўйича эълонларига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Хусусийлаштириш бўйича консультант “Portfolio Investments” компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда сотиш жараёнларини шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “UZ CHASYS” МЧЖ ва “UzSungwoo” МЧЖлардаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 1 август куни Тошкент вақти билан соат 23:59 га қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни munir.yakubov@piamg.uz электрон почта манзилига юбориш лозим.
Аввалги чоп этилган эълонларнинг (“UZ CHASYS” МЧЖ бўйича ҳавола, “UzSungwoo” МЧЖ бўйича ҳавола) қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
