Бўш иш ўринлари
Бўш иш ўринлари рўйхати (ҳавола)
(2026.30.01 ҳолатига)
| Т/р | Лавозим ҳолати | Лавозим номи | Бандлик шакли |
| 1. | Вакант | Стратегик режалаштириш ва йиғма ахборот таҳлили бошқармаси бошлиғи | Номуайян муддатга |
| 2. | Вакант | Ахборот хизмати бўлим бошлиғи – директорнинг матбуот котиби | Номуайян муддатга |
| 3. | Вакант | Баҳолаш ва риелторлик фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи | Номуайян муддатга |
| 4. | Вакант | Ерларни хусусийлаштиришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи | Номуайян муддатга |
| 5. | Вакант | Давлат активларининг реестрини юритиш бўлими бошлиғи | Номуайян муддатга |
| 6. | Вакант | Методология бошқармаси бош мутахассиси | Номуайян муддатга |
| 7. | Вакант | Ахборот технологияларини жорий этиш, рақамлаштириш ва киберхавфсизлик бошқармаси бош мутахассиси | Номуайян муддатга |
Ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимидаги бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунга, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 июндаги ПФ–95-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимидаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар:
- «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали» (ваcанcй.гов.уз) дастурий-аппарат комплексига;
- Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтига ва ижтимоий тармоқлардаги эълон саҳифаларига жойлаштирилади.
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқейидан қатъий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимига очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.
Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)га ишга кириш учун танловда иштирок этиш:
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портал (ваcанcй.гов.уз) орқали амалга оширилади.
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:
(71) 259-20-87
(71) 259-20-10
Фойдали маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимларга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисида буйруғи Юклаш.
"Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ходимларини танлов асосида ишга қабул қилиш (ёллаш) тартиби ҳақида" Давлат активларини бошқариш агентлиги Буйруғи. Юклаш.
Ишга қабул қилиш тартиби (МС Ворд, 163 КБ)
Танлов иштирокчилари учун суҳбат саволлари
| Шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича юридик бошқарма | Юклаб олиш |
| Коррупцияга қарши курашиш ва комплаэнс бўлими | Юклаб олиш |
| Давлат мулкини хусусийлаштириш департаменти | Юклаб олиш |
| Ижро интизоми назорати ва мурожаатлар | Юклаб олиш |
| Халқаро алоқалар ва Жаҳон савдо ташкилоти масалалари | Юклаб олиш |
| Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти | Юклаб олиш |
| Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш | Юклаб олиш |
| Ахборот-коммуникация | Юклаб олиш |
| Ахборот хизмати | Юклаб олиш |
| Стратегик режалаштириш | Юклаб олиш |
